my5

«Оддий халқнинг қонини ичасизлар». Каниза ЙПХ ходими билан тортишди (видео)

ЖАМИЯТ 18.09.2020, 17:36
1834
«Оддий халқнинг қонини ичасизлар». Каниза ЙПХ ходими билан тортишди (видео)

Ижтимоий тармоқларда хонанда Каниза ва ЙПХ ходими ўртасидаги тортишув видеоси тарқалди. Ушбу видеолавҳа «Ёшлар» телеканалининг «Автопатруль» кўрсатувида эфирга узатилган.

Каниза 2 сентябрь куни Captiva автомобилида ҳаракатланиб кетаётган вақтида ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган ҳамда «тонировка» рухсатномаси муддати ўтиб кетгани аниқланган.

Видеода ЙПХ ходими хонандага автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига олиб кетилишини айтса, Канизани қаршилик кўрсатганини кўришингиз мумкин. 

Шу пайтда суҳбатга Каниза ҳам аралашади ҳамда саволи борлигини айтади.

«‘Тонировка’нинг муддати 29 августда ўтиб кетган, байрам муносабати билан 3 кун дам олиш куни берилди. Ҳатто коронавирусга ҳам анализ топшира олмадик, 2, 3-куни ишлаймиз дейишди. Қўпол муомала қиляпсиз», — дейди хонанда.

ЙПХ ходими суҳбат бодикамерасига ёзилганини, қўпол муомала қилмаганини айтади. «Бечора қолган одамлар нима қиларкан-а? Оддий халқнинг қонини ичасизлар», — дейди Каниза.

Видеолавҳада Канизанинг "Captiva"си жарима майдончасига қўйилгани айтилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92