my5

Мактабларга пирометр ва дозатор харид қилиш учун 17 млрд сўм сарфлангани аниқ бўлди

ИҚТИСОДИЁТ 19.09.2020, 16:17
Теглар: пирометр, дозатор
596
Мактабларга пирометр ва дозатор харид қилиш учун 17 млрд сўм сарфлангани аниқ бўлди

Молия вазирлиги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг 19 сентябрь ҳолатига даромад ва харажатларини эълон қилди. Унга кўра, ўтган бир ойдан ортиқ муддатда жамғармадан яна 1,5 трлн сўм сарфланган, жами харажатлар 9,49 трлн сўмга етди.

Шахсий ҳимоя, дезинфекциялаш, изоляция воситалари, тест-диагностика, дори ва тиббий техника воситаларини харид қилишга яна 81 млрд сўм, тиббий ходимларини рағбатлантириш ҳамда СЭХ учун 289 млрд сўм, карантин ва даволашда бўлган фуқароларга 175 млрд сўм, шу жумладан, 43 млрд сўм овқатлантиришга, мактабларга пирометр ва дозатор харид қилиш учун 17 млрд сўм, жамоат жойларини дезинфекция қилишга 2 млрд сўм сарфланган.

Жамоат ишлари жамғармасига 70 млрд, бандликка кўмаклашиш жамғармасига 110 млрд сўм, кам таъминланган оилаларга 100 млрд сўм ажратилди, дейилади Давлетов.уз хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2.94° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92