my5

2 млрд сўм фоизсиз кредитни ўз номига расмийлаштириб олган банк ходимлари фош этилди

ЖИНОЯТ 19.09.2020, 17:26
Теглар: Банк ходими
1057
2 млрд сўм фоизсиз кредитни ўз номига расмийлаштириб олган банк ходимлари фош этилди

Бухоро вилоятида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаб, катта миқдордаги кредит маблағларини нақдлаштириб, талон-торож қилган банк бошқарувчилари фош этилди. Банк бошқарувчиларининг найранги ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида фош этилган дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

2020 йилнинг 27 апрель куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол ва ёғингарчилик 141,6 миллиард сўм зарар келтирган. Шу сабаб Президент кўрсатмаси билан етказилган зарарини бартараф этиш мақсадида банкларнинг фоизсиз кредит ажратиши йўлга қўйилган. Бироқ ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ўрганиш хулосаларига кўра, фоизсиз кредитлар мақсадли фойдаланилмагани маълум бўлди.

Таъкидланишича, АТБ «Ўзсаноатқурилишбанк» бош офиси ходими О.Т. ҳамда шу банкнинг «Тўқимачилик» филиали бошқарувчиси А.Қ.ларнинг ўз номида замонавий иссиқхоналар мавжуд бўлган. 2020 йилнинг 27 апрелида вилоятда юз берган кучли довул оқибатида бу икки шахснинг мулкига зиён етмаган бўлса-да, икки мансабдор ўзаро тил бириктирган ҳолда ўзига тегишли иссиқхоналарга жиддий талафот етгани тўғрисида қалбаки ҳужжатлар тайёрлаган. Бу ҳам етмагандек, банк акциядорлари кенгашини огоҳлантирмасдан, жами 2 миллиард сўм фоизсиз кредит маблағларини ажратиб, ўз иссиқхоналарининг ҳисоб рақамига кўчирган.

Икки мансабдор сири фош этилгач, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 
  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+0° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92