my5

Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирус асоратлари натижасида вафот этди

ЖАМИЯТ 20.09.2020, 15:22
1200
Бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев коронавирус асоратлари натижасида вафот этди

Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.

 Барноевда коронавирусдан даволаниб чиққанидан сўнг инсульт кузатилган, шундан кейин у даволаниш ва бош миясида жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Германияга олиб кетилган ва ўша ерда даволаниш вақтида оламдан ўтган.

Манба маълумотига кўра, айни вақтда Бухорода дафн маросимига тайёргарлик кўрилмоқда, президент ҳам Бухорога бориши кутилмоқда.

Ўктам Барноев 1964 йилда Бухоро вилоятида туғилган, 1986 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. 1997–2000 йилларда Бухоро вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг иқтисодиёт ва ислоҳотлар масалалари бўйича ўринбосари сифатида ишлаган. 2000–2002 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида раҳбар лавозимларда фаолият олиб борган.

2002–2004 йилларда Вазирлар Маҳкамасининг агросаноат мажмуасида етакчи мутахассис, 2004–2005 йилларда ҳукуматнинг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ахборот-таҳлил департаменти мудири, 2005–2007 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва халқ истеъмоли маҳсулотлари ахборот-таҳлил департаменти мудири лавозимларида ишлаган. 

2007–2008 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири биринчи ўринбосари бўлган, 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган, 2011–2016 йилларда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Республика сув инспекцияси бошлиғи, 2016 йилда «Ўзагрокимё» компанияси бошқаруви раиси лавозимларида фаолият олиб борган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+5° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92