my5

Нидерландияликларга Ўзбекистондан келтирилган қовунлар ёқиб қолди. Яна 60 тонна қовун етказиб берилди

ИҚТИСОДИЁТ 20.09.2020, 17:17
667
Нидерландияликларга Ўзбекистондан келтирилган қовунлар ёқиб қолди. Яна 60 тонна қовун етказиб берилди

«Дунё» АА Нидерландиянинг “AGF” порталига таяниб хабар беришича айни кунларда Нидерландияга 60 тонна ўзбек қовунларидан иборат иккинчи жўнатма етказиб берилган.

Бундан аввалроқ, 31 август куни 20 тонна Ўзбекистон қовунларининг биринчи жўнатмаси ушбу мамлакатга олиб келинган эди. Нидерландияликларга уларнинг таъми ёқиб қолган ва шу боис Ўзбекистонга янги буюртма беришган, деб қайд этмоқда веб-сайт.

«Қовун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида етиштирилади. Биз ушбу маҳсулот импортини декабрь ойигача давом эттирамиз», - деб таъкидлаган “JPF Agri BV” корхонаси раҳбари, Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси бизнес-элчиси Нодира Қодир-Абдуллаева.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон иқлими қовун, бошқа полиз маҳсулотлари ва мева-сабзавотлар етиштириш учун жуда қулайдир, демак ишлаб чиқариш учун жуда кам пестицидлар талаб қилинади.

Қовун мавсуми якунлангач, Н.Қодир-Абдуллаева қуритилган мевалар (майиз, туршак ва қовун қоқиси), ерёнғоқ, бодом ва турли дуккакли маҳсулотларни импорт қилишни режалаштирмоқда. Шунингдек, анор ҳамда хурмо меваларига ҳам қизиқиш мавжуд. Бундан ташқари у келажакда гилос ва ўрик импорт қилиш ниятида.

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси маълумотига кўра, Нидерландия Ўзбекистондан келтирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, янги узилган ва қуритилган мевалар, айниқса, қора ва оқ майиз ҳамда ёнғоқлар учун истиқболли бозор ҳисобланади. Бозор тадқиқотлари, шунингдек, полиз маҳсулотлари, айниқса, хуштаъм ўзбек қовунларини сотиб олишга бўлган қизиқиш катта эканини кўрсатди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3.26° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92