my5

Андижонда тўртта ҳоким пневмониядан даволанмоқда

ЖАМИЯТ 20.09.2020, 19:06
403
Андижонда тўртта ҳоким пневмониядан даволанмоқда

Андижон вилоятида камида тўртта ҳудуд ҳокими пневмониядан даволанаётгани боис ишга чиқмаяпти, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

Маҳмуджон Бозоров

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ Пахтаобод тумани ҳокими Маҳмуджон Бозоров ва Хонобод шаҳри ҳокими Мусахон Мамадалиев «15 кундан буён ишга чиқмаётгани», уларнинг ҳар иккиси пневмониядан даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Мусахон Мамадалиев.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

 Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматилло Дадахонов ва Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев ҳам «айни пайтда пневмониядан даволанмоқда».

Ҳикматилло Дадахонов.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

«Мутасаддиларнинг билдиришича, Ҳикматилло Дадахонов вилоят юқумли касалликлар шифохонасида пневмониядан даволанмоқда. Тегишли муолажаларни олиб бўлгани сабабли тез орада иш фаолиятига қайтиши кутилмоқда», — дейилади хабарда.

Назиржон Ўринбоев.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Аввалроқ берилган хабарда Хонобод ҳокимида коронавирус аниқланмагани, Пахтаобод ҳокимининг эса соғлиғи тикланиб бўлгани таъкидланган эди.

Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев 28 июль куни ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселекторда «Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Наманган, Тошкент, Хоразм вилоятларида ва Қорақалпоғистонда пневмония ҳолатлари анча кўпайгани»ни таъкидлаб ўтган эди.

4 август куни ўтказилган навбатдаги видеоселекторда эса «коронавирусга қўшимча тарзда, асорати оғирроқ бўлган пневмония ҳолатлари ҳам кўпаяётгани», бу «энг ёмони» экани таъкидланган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳокимлар ва секторлар раҳбарларига «коронавирус ва пневмонияни даволаш бўйича ҳар томонлама тайёр бўлиш» ҳақида топшириқ берилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84