my5

Такси фаолияти учун автомат тарзда лицензия олиш тартиби жорий этилиши мумкин

ЖАМИЯТ 20.09.2020, 22:52
373
Такси фаолияти учун автомат тарзда лицензия олиш тартиби жорий этилиши мумкин

Ўзбекистонда такси хизматларини кўрсатиш фаолияти учун лицензия сақланиб қолиши, аммо уни автоматик тарзда олиш имконияти яратилиши мумкин. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб, Kun.uz хабар бермоқда.

Кутилаётган ўзгаришга кўра, такси ҳайдовчилари солиқ органлари веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, лицензияни автоматик тарзда қўлга киритиши мумкин бўлади. Шунингдек, ҳайдовчилар ўз-ўзини меҳнат билан банд қилган шахслар тоифасига киритилади.

Айни пайтда турли версиялар устида иш олиб бориляпти: ҳайдовчилар мижозларга хизмат кўрсатувчи агрегаторларга уланиши шарти билан ўз-ўзини банд қилган шахс сифатида тан олиниши мумкин. Негаки, мижозлар ҳайдовчи ҳақида маълумотга эга бўлиши, содир этилиши мумкин бўлган нохушликларнинг олдини олиш керак. Бу ҳолатда ҳайдовчилар мунтазам тиббий кўрикдан ўтиши лозим.

Бундан ташқари, солиқ органлари веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиб, лицензияни ўша заҳоти автоматик тарзда олиши мумкин бўлади.

Таъкидланишича, масаланинг молиявий ечимлари бўйича якуний тўхтамга келинмаган. Давлат солиқ қўмитаси, транспорт ҳамда молия вазирликлари бу борада ҳамкорликда иш олиб боряпти.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84