my5

CОVID-19 вакцинаси ҳаммага етмайди

ДУНЁ 21.09.2020, 00:04
1961
CОVID-19 вакцинаси ҳаммага етмайди

Мутахассислар фармацевтика компанияларининг ишлаб чиқариш қувватларини таҳлил қилиб, биринчи йилда Ернинг ҳар ўнинчи аҳолисигина коронавирусга қарши вакцинага эга бўлишини аниқлашди.

Умуман олганда, 2021 йилда тахминан икки миллиард доз ишлаб чиқарилади. Барқарор иммунитетни ҳосил қилиш учун баъзи турдаги вакциналарни икки марта инсон танасига киргизиш керак бўлади.

“Ишлаб чиқариш қувватини ошириш мумкин бўлса ҳам, 2022 йил охирига келиб дунё аҳолисининг ярмидан камроғигина ҳимояга эга бўла олади”, деб хабар бермоқда “SkyNews”га таяниб aniq.uz.

Бу шуни англатадики, саёҳат чекловлари, ижтимоий масофа қоидалари ва бошқа чеклов чоралари яна икки-уч йил давом этиши лозим.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92