my5

Ўзбек-Туркман чегарасида отишма бўлди

ЖАМИЯТ 21.09.2020, 17:48
2407
Ўзбек-Туркман чегарасида отишма бўлди

17 cентябрга ўтар кечаси Туркманистоннинг Фараб этрапи ва Ўзбекистоннинг Олот тумани ўртасидаги давлат чегараси қисмида ўтказилган рейд вақтида Аму-Бухоро каналида ҳарбийлар резина эшкакли қайиқда юк ташиётган одамларни пайқашган.

Чегарачилар аввалига, ҳавога огоҳлантирувчи ўт очишган. Қарама-қарши соҳилдан номаълум киши, тахминга кўра, помпали милтиқдан Туркманистон томонга ўқ узган. Қайиқда бўлган фуқаролардан бири сувга сакраб, Ўзбекистон томондаги қирғоққа қараб сузиб кетган. Шундан сўнг, икки томон ўртасида бир неча маротаба бир-бирларига қарата ўқ отилган. Аммо ҳодиса натижасида ҳеч ким шикастланмаган.  

Туркманистонликлар 50та катта қутидаги Россияда ишлаб чиқарилган сигаретни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган Туркманистон фуқаросини қўлга олган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92