my5

Ёлланма теримчилар пахта даврида ким билан ҳамда қандай тартибда шартнома имзолайди?

ЖАМИЯТ 22.09.2020, 09:03
333
Ёлланма теримчилар пахта даврида ким билан ҳамда қандай тартибда шартнома имзолайди?

Ушбу саволга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулрух Ниёзметова иштирокида брифингда жавоб берилди.

— Пахта даврида ёлланма теримчилар ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари ёки фермер хўжалиги ўртасида фуқаролик ҳуқуқий шартнома тузилади. Пахта тўқимачилик кластерлари ёки фермер хўжалигида доимий ишлаб келаётган ишчилар билан ҳам пахта териш бўйича қўшимча меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Фуқаролик ҳуқуқий шартнома имзоланган кундан кучга киради ҳамда пахта терими мавсуми даврида амал қилади. Меҳнат шартномаси номуайян муддатга ҳамда муддатли асосда тузилиши мумкин.

Теримчи фуқаролик ҳуқуқий тусдаги шартномани исталган вақтда ўз ихтиёрига кўра бекор қилиши мумкин. Меҳнат шартномасини бекор қилиш Мехнат кодексидаги умумий асосларга кўра амалга оширилади.

Фуқаролик ҳуқуқий шартнома ҳамда мехнат шартномаси                  нусхада тузилади ҳамда биттаси теримчида, биттаси фермер хўжалиги, кластерда сақланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+0° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92