my5

Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудда 232 нафар бемор аниқланди

ЖАМИЯТ 22.09.2020, 10:03
497
Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудда 232 нафар бемор аниқланди

2020 йил 22 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 491 (+232) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 78 нафари Наманган вилоятида, 61 нафари Тошкент шаҳрида, 19 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Андижон вилоятида, 12 нафари Жиззах вилоятида, 11 нафари Сурхондарё вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, яна 9 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 7 нафари Хоразм вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор (эркак ва аёл) вафот этди.  

️Айни пайтда юртимизда 48 606 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.  

️Ҳозирда мамлакатимизда 3 445 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.  

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+2.94° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92