my5

Ўзбекистон Тожикистонга маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширди

ИҚТИСОДИЁТ 22.09.2020, 15:42
575
Ўзбекистон Тожикистонга маҳсулотлар экспорти ҳажмини оширди

Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 317,0 млн. AҚШ долларини ташкил этган. Бунда экспорт улуши 255,1 млн. AҚШ доллари ва импорт ҳажми 61,9 млн. AҚШ долларига тенг.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ой мобайнида Тожикистонга амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига солиштирилганда 65,1 млн. AҚШ долларига кўп.

 Маълумот шрнида, экспорт таркибида хизматлар (72,1 млн.), кимёвий воситалар ва улардан олинадиган маҳсулотлар (42,9 млн.), озиқ-овқат маҳсулотлари (38,9 млн.), энергия ва нефт маҳсулотлари (28,8 млн.), қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (20,4 млн.) ва бошқа маҳсулотлар 52 млн. АҚШ долларини ташкил этган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° небольшая облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84