my5

Коронавирус вакцинаси қачон тайёр бўлади?

ЖАМИЯТ 23.09.2020, 00:29
Теглар: коронавирус
1257
Коронавирус вакцинаси қачон тайёр бўлади?

Коронавирус ҳамон жиддий хавф бўлиб турибди, аммо у келтириб чиқарадиган касаллик – COVID-19 дан бизни ҳимоя қила олиши тасдиқланган вакцина йўқ.

Шундай бўлсада, 40 тача вакцина клиник синовлардан ўтмоқда, жумладан, улардан бири Оксфорд университети томонидан тайёрланаётган вакцина синовнинг энг охирги босқичларига етиб келган.

Коронавирус вакцинаси нима учун муҳим?

Вирус жуда осон тарқайди, дунё аҳолисининг катта қисми эса ундан ҳимояланмаган. Вакцина инсон иммун тизимини вирусга қарши курашишга «ўргатиш» орқали ҳимояни таъминлайди.

Бу эса карантинларни бехавотир бекор қилиш, ижтимоий масофа сақлашни ҳам юмшатишга имкон беради.

Бу борада қандай илгарилаш бўлди?

Тадқиқотлар бошни айлантирадиган қадар юқори суръатда кетмоқда. 240 тача вакцина илк ривожланиш босқичида, 40 таси клиник синовлардан ўтмоқда, тўққизтаси минглаб одамларда ўтказилаётган сўнгги синов палласида турибди.

Синовлари Оксфорд вакцинаси иммунитетни уйғота олишини кўрсатди. «AstraZeneca» Британия фармацевтика компанияси билан айни шу вакцинани Британиянинг ўзи учун 100 миллион доза етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди.

Инсонда ўтказилган илк синов хулосалари май ойида олинган бўлиб, АҚШдаги тадқиқотда биринчи саккиз одамда вирусни нейтраллаштирадиган антитаначалар пайдо бўлгани тасдиқланди.

Хитойдаги яна бир гуруҳ ўзлари ишлаб чиққан вакцина хавфсизлиги ва ҳимояловчи анитаначалар пайдо қилганини кўрсатди. Бу вакцина Хитой ҳарбийлари учун тайёрланмоқда.

Вакцинани тайёрлаш ва синаш бўйича бошқа мутлақо янги ёндашувлар шаклланди. Шундай бўлса ҳам, бу вакциналар қанчалик самарадор бўлишини ҳеч ким билмайди.

Вакцинага қачон эга бўламиз?

Вакцина топиш одатда йиллаб вақт олади, агар ўн йилларга чўзилмаса. Тадқиқотчилар айни шунча миқдордаги ишни бир неча ой давомида бажаришга умид қилишмоқда.

Аксар экспертлар 2021 йилнинг ўрталаригача вакцина барча учун етарли бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда – Sars-CoV-2 номи билан танилган вирус илк марта намоён бўлганидан 12-18 ой ўтиб.

Бу албатта жуда улкан илмий маҳорат бўлур эди, аммо унинг ишлашига кафолат йўқ.

Бироқ олимлар анчагина некбин кайфиятда, агар синовлар муваффақиятли ўтса, йил охиригача оз миқдордаги одамлар, масалан, соғлиқни сақлаш ходимларини эмлашга улгуриш мумкин.

Таъкидлаш жоизки, коронавирусларнинг тўрт тури аллақачон инсонлар орасида тарқалган. Улар шамоллаш симптомларини намоён қилади ва бизда уларнинг бирортасига қарши вакцина мавжуд эмас.

Яна қилиниши лозим қандай ишлар қолди?

Кўплаб тадқиқот гуруҳлари эҳтимолий вакциналарни тайёрламоқда. Аммо қилинадиган иш хали кўп.

Синовлар вакцинанинг хавфсизлигини кўрсатиши керак. Агар улар касалликнинг ўзидан кўра оғирроқ оқибатларга сабаб бўлса, улардан наф бўлмаслиги, табиий.

Клиник синовлар вакцинанинг инсонни касалликдан ҳимояловчи иммун тизимини уйғота олишини ҳам тасдиқлаши керак.

Вакцинани улкан миқёсда – миллиардлаб дозада ишлаб чиқариш йўлини топиш керак.

Давлатларнинг фармацевтика бўйича регуляторлари уларни инсонларга қўллашни маъқуллаб рухсат бериши керак.

Ниҳоят, дунё аҳолисини эмлаш учун жуда мураккаб логистик чигалликларни ечишга тўғри келади.

Карантинларнинг муваффақияти жараённи секинлаштириб бергани бўлди. Вакцинанинг амалда ишлаётганини билиш учун одамларга касалликни юқтириш керак.

Одамларни эмлаб, сўнг уларга атай касаллик юқтириш саволларга жавоб олишни тезлаштиради. Хавотирли жойи шуки, бу жуда хавфли ва бу босқичда шундай йўл тутиш ахлоқий жиҳатдан ҳам тўғри бўлмаслиги мумкин. Албатта, айримлар бу вариантни истисно қилмайди.

Қанча одам эмланиши керак?

Вакцина қанчалик самарали бўлишини билмай туриб, буни билиш қийин.

Вирус осонгина аҳоли орасида тарқалмасли учун 60-70% одамда касалликка иммунитет шаклланиши керак (жамоавий иммунитет дейилади).

Вакцина мукаммал ишлаши учун эса дунё бўйлаб миллиардлаб одамда иммунитет пайдо қилиши керак.

Вакцина қандай яратилади?

Вакцина безарар шаклда вирус ёки бактерияни (ёки уларнинг бир парчасини) иммун тизимига кўрсатади. Тананинг мудофааси уларни босқинчи сифатида таниб олади ва уларга қарши курашишни ўрганади.

Сўнг тана ҳақиқий хавфга дуч келганда нима қилиш кераклигини билади.

Ўн йиллар давомида эмлашда ҳақиқий вирусдан фойдаланиш асосий усул бўлган.

Қизамиқ, паротит ва қизилчага қарши вакцина кучли зарар бера олмайдиган заифлаштирилган вирусдан тайёрланган. Мавсумий гриппга қарши вакцинада унинг асосий штамми олиниб, зарарсизлантирилади.

Айрим олимлар, хоссатан, хитойлик олимлар ана шу ёндашувга таянади.

Яна коронавирус вакцинасини тайёрлашда янгича, аммо синалмаган усуллардан ҳам фойдаланилмоқда. Яъни биз Sars-CoV-2нинг генетик кодини тўлиқ биламиз, унинг ясаш учун тўлиқ андаза мавжуд.

Оксфорд тадқиқотчилари унинг генетик кодининг бир қисмини шимпанзега юқтирилган зарарсиз вирусга киритди. Улар иммунитетни қўзғатиш учун коронавирусга ўхшаш, аммо зарарсиз бўлган вирусни яратдилар.

Бошқа гуруҳлар эса хом генетик код (ДНК ёки РНК бўлиши мумкин) парчаларидан фойдаланмоқда. Улар танага киритилгач, вирус протеинларини ишлаб чиқаришни бошлаши керак. Бу эса иммунитетни қўзғатади. Аммо бу ёндашув ҳам мутлақо янгича.

Вакцина барча ёшдаги одамларни ҳимоя қиладими?

У муқаррар равишда кексаларда муваффақиятсизроқ бўлиши мумкин, чунки кексалар иммун тизимининг эмлашга жавоб реакцияси яхши бўлмайди. Буни мавсумий грипп вакцинасида ҳам кўришимиз мумкин.

Аммо буни вакцина дозасини ошириш ёки вакцинага қўшиб иммунитетни кучайтирадиган модда (адьювант дейилади) бериш орқали ҳал қилиш мумкин.

Вакцинани ким олади?

Вакцина топилгач, аввалига чекланган таъминот бўлади, шунинг учун кимларни биринчи эмлашни белгилаш муҳим.

COVID-19 беморлари билан контакт қилувчи тиббиёт ходимлари рўйхатнинг бошида бўлади. Бу касаллик кексалар учун айниқса хавфли бўлгани учун – агар вакцина бу ёш гуруҳида самарадор бўлса – улар ҳам олд қаторда туради.

Британия хавф гуруҳига кирувчи бошқа гуруҳлар – сурункали касали борлар ва айрим этник гуруҳлар ҳам биринчи эмланишини билдирган.

 
  

Шарҳлар

Коронавирусга чалинган одам тузли овқатларни истеъмол қилса бўладими? Кунлик меъёр қанча?

29.10.2020, 16:24

Коронавирусга чалинган одам тузли овқатларни истеъмол қилса бўладими? Кунлик меъёр қанча? Ушбу саволга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева қуйидагича жавоб берди.— Тузли овқат...
Коронавирусга қарши вакцина бутун Евроиттифоқ аҳолисига етмай қолиши мумкин

28.10.2020, 23:55

Евроиттифоқ аҳолисининг бир қисмигина 2022 йилгача коронавирусга қарши вакцина олиши мумкин, чунки Евроиттифоқ буюртма қилиб қўйган COVID-19’га қарши потенциал дорилар самарасиз бўлиб чиқиши ёки кам...
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар 66 минг нафардан ошди

28.10.2020, 23:09

2020 йил 28 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 66 200 (+59) нафарни ташкил этмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг:  9 нафари Бухоро вилоятида, 50...
Коронавирусдан ҳимоя қиладиган маҳсулотлар маълум қилинди

28.10.2020, 22:39

Соғлом овқатланиш ва спорт” консултатив-диагностика маркази раҳбари, Федерал овқатланиш ва биотехнология илмий-тадқиқот марказининг юқори малакали парҳезшунос Екатерина Бурляева иммунитетни мустаҳкамловчи витамин ва минералларни ўз ичига...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92