my5

Фарғонада "права"ни тезлаштириб олиб бериш эвазига пора олаётган автомактаб ўқитувчиси қўлга тушди

ЖИНОЯТ 24.09.2020, 15:57
443
Фарғонада "права"ни тезлаштириб олиб бериш эвазига пора олаётган автомактаб ўқитувчиси қўлга тушди

Қўштепа туманида 22 сентябрь куни М.А. ИИБга мурожаат қилиб,  тумандаги “Автомактаб” ходими Алишер” (исми ўзгартирилган) исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мурожаатда айтилишича, Алишер “С” тоифасидаги ҳайдовчилик гувоҳномасини тезлаштириб олиб бериш эвазига М.А дан автомактабга 1.500.000 сўм ҳамда ЙҲХБда ишловчи раҳбарлар орқали ишни ҳал этиш учун эса 100 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. 

Фуқаро М.А.нинг аризаси асосида, шу куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир ўтказилган. Тадбирда  “Алишер” М.А.дан 1.500.000 сўм ва 100 АҚШ доллари олган вақтида ушланиб, ундан пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинди.

Ўрганиш давомида, “Алишер” исмли шахс “Водий авто инновацион мактаб” ўқитувчиси лавозимида ишлаши аниқланди.

Шунингдек, унинг хизмат хонаси кўздан кечирилганда, 100 дан зиёд коллеж ўқувчиларининг исм-шарифлари штрих орқали ўзгартирилган ҳолдаги диплом ва илова нусхалари, бошқа ҳужжатлар мавжудлиги аниқланиб, келгусида текшириб кўришлик учун олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° небольшая облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84