my5
Sevimli

Ўзбекистон Италиядан 1,3 млн. АҚШ долларига мебель маҳсулотларини импорт қилган

ИҚТИСОДИЁТ 25.09.2020, 12:24
Ўзбекистон Италиядан 1,3 млн. АҚШ долларига мебель маҳсулотларини импорт қилган

Жорий йилнинг 8 ойида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 57,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган мебель маҳсулотларини импорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,9 млн. АҚШ долларига кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган мебель маҳсулотларининг энг катта улуши Корея (26,6 млн.), Хитой (8,6 млн.), Туркия (8,6 млн.), Россия (4,1 млн.), Литва (1,6 млн.), ва 1,5 млн. АҚШ доллари билан Украина ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, бу йил Ўзбекистон 46 (ўтган йилнинг шу даврида 51 та ) та хорижий давлатлардан мебель маҳсулотларини импорт қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° дымка
Валюта курси
10473.07
USD -6.17
12426.30
EUR -28.28
135.81
RUB 0.76