Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга кўтарилиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалган эди.
Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлаши ҳақида Фарғона вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов маълум қилди.

Йиғилишда Ш. Ғаниевнинг 8 йил давомида вилоят раҳбари сифатида ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш борасидаги ишлари алоҳида эътироф этилди. Ўзбекона чопон билан тантанали кузатилди.






