my5

Пандемия даврида Ўзбекистонда энг кўп ажрим ҳолати қайд этилган ҳудудлар 5лиги маълум қилинди

ЖАМИЯТ 25.09.2020, 19:51
1400
Пандемия даврида Ўзбекистонда энг кўп ажрим ҳолати қайд этилган ҳудудлар 5лиги маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 16 944 та ажрим ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4371 тага кам.

Жорий йилнинг август ойида 2381 (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107 тага кам) та ажрим ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп ажрим Тошкент шаҳрида (350 та) кузатилди.

Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган ажримлар сони бўйича Тошкент шаҳри – 2244 та, Андижон – 1999 та, Самарқанд – 1793 та, Тошкент – 1738 та ва 1700 та билан Фарғона вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида республика бўйича 8 ойда энг кам ажрим ҳолатлари Навоий (578 та) вилоятида қайд этилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92