my5

Қилмишидан тўғри хулоса чиқарган қарздор суд жараёнида алимент қарздорлигини тўлади

ЖАМИЯТ 25.09.2020, 20:26
Теглар: алимент, МИБ
307
Қилмишидан тўғри хулоса чиқарган қарздор суд  жараёнида  алимент қарздорлигини тўлади

Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 06.09.23019 йилдаги суд қарорига асосан қарздор Ш.Жалиловдан ундирувчи Ж.Арипбаева фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд. Мазкур ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 11.09.2019 йилда келиб тушган.

  Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш қарори қабул қилинган. 

Ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш ҳамда қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулкларни аниқлаш мақсадида тегишли ташкилот ва муассасаларга сўровномалар юборилган. Ижро ҳаракатлари давомида бўлим давлат ижрочиси И.Эгамбердиевнинг алимент ҳисоблаш қарорига кўра, қарздор Ш.Жалиловнинг жорий йилнинг 01 сентябрь кунига қадар қарздорлиги 5.435.318 сўмни ташкил этганлиги ҳамда ушбу қарздорликни тўлаб бериш ҳақида бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай бўйин товлаб келганлиги сабабли, 08.09.2020 йилда қарздор Ш.Жалиловга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474 -моддасида назарда тутилган жавобгарлик масаласини кўриб чиқишлик учун Сергели туман маъмурий судига юборилган. Суд жараёнида алиментчи ота қилмишидан хулоса чиқариб, вужудга келган алимент қарздорлигини бир нафар вояга етмаган фарзанди учун тўлиқ тўлаб берди.

Шарҳлар

Қўрғонтепада алиментдан қарздор ота фарзанди учун 15 млн. сўм тўлади

26.10.2020, 13:01

Қўрғонтепада алиментдан қарздор ота фарзанди учун 15 млн. сўм тўлади.Бу ҳақда МИБ Андижон вилояти бошқармаси хабар берди.Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг 03.09.2012 йилдаги суд...
МИБ Юнусобод туман бўлими томонидан 30 кун ичида 333,9 млн. сўм миқдордаги маъмурий жарималар ундирганлиги маълум бўлди

21.09.2020, 19:09

МИБ ЮНУСОБОД ТУМАН БЎЛИМИ ТОМОНИДАН 30 КУН ИЧИДА 333,9 МЛН. СЎМ МИҚДОРИДАГИ МАЪМУРИЙ ЖАРИМАЛАР УНДИРИЛДИҚарздор фуқаролар томонидан ўз вақтида тўланмаган маьмурий жарималар, яьни, хавфсизлик камарини...
МИБ Тошкентда 22 млрд. солиқ қарздорлигини ундирди

16.09.2020, 19:33

Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувида Муйноқ туман ДСИнинг 29.06.2020 йилдаги 63364-сонли қарорига асосан қарздор “GALAXY DRILLING SOLUTIONS FZE” корхонасидан 30 млрд. 219...
Наманганда "Ваз 2107"нинг 20 ёшли ҳайдовчиси сабаб қизалоқ вафот этди

14.09.2020, 18:47

20 ёшли ҳайдовчи "Ваз 2107"да уриб юборган қизалоқ шифохонада вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермокда.Жорий йилнинг 14 сентябрь куни...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92