my5

Саида Раметова ўзи ҳақида тарқалган совуқ хабар юзасидан халққа мурожаат билан чиқди (видео)

ЖАМИЯТ 25.09.2020, 21:11
2525
Саида Раметова ўзи ҳақида тарқалган совуқ хабар юзасидан халққа мурожаат билан чиқди (видео)

Интернет ва ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова вафоти билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқалмоқда. Сал аввал Маданият вазирлиги ушбу асоссиз миш-мишларни инкор этган эди.

Айни пайтда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова ўзи ҳақида тарқалган совуқ хабарлар юзасидан халққа мурожаат билан чиқди.

"Кимдир ҳазилллашиб, чиқарибди: Саида ўлди деб. Йўқ! "Ёмонга ўлим йўқ!" Мени яхши кўрган ва мени дуо қилган инсонлар сабаб мен Аллоҳга шукур тузалдим. Ҳали узоқ йиллар халқимга тўйларда, театрларда чиқиб хизмат қиламан. Бу гапларга ишонманглар!" - дея мурожаат қилган элнинг севимли актрисаси.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Саида Раметова икки яқини коронавирусдан вафот этгани ҳамда ўзи ва турмуш ўртоғининг ҳам оғир касал бўлгани ҳақида гапириб берган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92