my5

"Андижон ҳокимиман" Шуҳратбек Абдураҳмонов коронавирус билан курашаётган беморлар олдига кириб борди (видео)

ЖАМИЯТ 26.09.2020, 08:40
925
"Андижон ҳокимиман" Шуҳратбек Абдураҳмонов коронавирус билан курашаётган беморлар олдига кириб борди (видео)

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов коронавирус беморлари учун вилоятдаги Қиличбозлик мажмуасида ташкил этилган шифохонага беморлар ҳолидан хабар олиш учун ташриф буюрди. 

Ташриф бошида даставвал ҳоким мутасаддилар билан учрашиб, мавжуд аҳвол ва камчилилар ҳақида сўради. Шунингдек, у ерда фаолият олиб бораётган масъулларнинг ҳар бирига биттадан планшет тақдим этди.

Шундан сўнг, махсус кийим ва ҳимоя асбобларини кийган ҳолда коронавирусдан азият чекаётган андижонликлар олдига кириб борди, уларнинг ҳолидан хабар олди, қандай камчиликлар бўлаётганини сўради ва яхши кунларга ишонч уйғотиб, беморларнинг тезкор тузалиб кетишига умид билдирди.

Маълумот учун: Марказ 2020 йил 7 сентябрда ташкил этилган бўлиб, 200 ўринга мўлжалланган. Муассасада қўшимча мини кислород заводи ўрнатилган бўлиб, 168 нафар беморга кислород нуқталари ажратилган, 22 нафар беморларга эса кислород концентратори билан сунъий нафас берилади. Муассасада 18 нафар малакали шифокорлар 32 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, 26 нафар кичик тиббиёт ходимлари ҳамда 3 нафар бошқа ходимлар фаолият юритмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+5° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92