my5

Ёзёвон туманида “Nexia” автомашинаси “ТТЗ” русумли трактор билан тўқнашиши оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди

ЖИНОЯТ 26.09.2020, 15:36
Теглар: Ёзёвон тумани
583
Ёзёвон туманида “Nexia” автомашинаси “ТТЗ” русумли трактор билан тўқнашиши оқибатида бир нафар фуқаро вафот этди

Ёзёвон тумани. 25 сентябрь куни Қ.Ё. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасини Қатортол МФЙ ҳудудида бошкариб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган Х.Ш. бошқарувидаги “ТТЗ” русумли тракторнинг прицепига урилиши оқибатида, “Nexia” автомашинасида бўлган йўловчи И.Ш. тан жароҳати олиб, ҳодиса жойида вафот этган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, хайдовчиси “Nexia” русумли автомашинаси Қ.Ё. ва йўловчилар М.М. ҳамда У.Т.лар тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли ҳайдовчилар!

Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл қоидаси умр фойдаси эканлигини эсдан чиқарманг. Қоидабузарлик аянчли якун топиши мумкин. 

 

 
  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92