my5

Россиядан Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун навбатдаги автобуслар йўлга чиқди

ЖАМИЯТ 26.09.2020, 19:41
Теглар: Ўзбекистон, Россия, Автобус
467
Россиядан Ўзбекистон фуқароларини қайтариш учун навбатдаги автобуслар йўлга чиқди

Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни Ватанга олиб келиш мақсадида жорий йилнинг 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россияга жўнатилган эди. Айни дамда 750 нафар фуқароларимизни олиб қайтаётган ушбу автобуслар режага кўра 27 сентябрь куни Ўзбекистонга кириб келади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан бугун навбатдаги 15 та автобусдан иборат карвон Россиянинг Самара вилояти томон йўлга чиқди.

 

Ушбу махсус автобус қатновлари барча санитария қоидалари ва Қозоғистон ҳамда Россия Федерацияси томонидан қўйилган талабларга қатъий амал қилган ҳолда бажарилмоқда. 

Шарҳлар

Ўзбекистонда йиллик инфляция даражаси сентябрь ойида 11,7 фоизни ташкил этди

23.10.2020, 00:47

Ўзбекистонда сентябрь ойида йиллик инфляция даражаси 11,7 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк бошқарувининг 22 октябрь куни ўтказилган йиғилишда банк раиси Мамаризо Нурмуродов маълум...
Тошкент шаҳридаги 3 та автобус йўналишларидаги ҳаракат таркиби русуми ва 1 автобус йўналиши жадваллар сонига ўзгартириш режалаштирилмоқда

21.10.2020, 00:22

Тошкент шаҳридаги 3 та автобус йўналишларидаги ҳаракат таркиби русуми ва 1 автобус йўналиши жадваллар сонига ўзгартириш режалаштирилмоқда.Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.Тошкент шаҳар...
ШҲТга аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиғилишига Ўзбекистон раислик қилди

20.10.2020, 21:48

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Бош прокурорларининг йиғилишига Ўзбекистон раислик қилди.Бу ҳақда Бош прократура хабар берди.Бугун видеоконференцалоқа орқали Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар Бош...
Freedom House интернет эркинлиги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

17.10.2020, 15:59

Freedom House интернет эркинлигига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 100 баллдан 27 балл тўплаб, 65 давлат ичидан 57-ўринда қайд этилган.Тадқиқотчилар интернетдаги эркинликка...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+11° пасмурно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84