my5

Ўзбекистон илм-фан, адабиёт, санъат ва маданият вакилларининг Тожикистонга сафари бошланди

МАДАНИЯТ 26.09.2020, 23:28
371
Ўзбекистон илм-фан, адабиёт, санъат ва маданият вакилларининг Тожикистонга сафари бошланди

Бугун, 26 сентябрь куни Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков, Бадиий академия раиси Акмал Нур,  Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Камолиддин Ўринбоев,  Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали драма театри директори Мирза Азизов, Ўзбекистон давлат хореография академияси ректори Шухрат Тохтасимов, Ёзувчилар уюшмаси, Фанлар академияси, музей директорларидан иборат бир гуруҳ зиёлиларнинг Тожикистон Республикасига ташрифи бошланди, дея хабар қилади Ўзбекистон Маданият вазирлиги ахборот хизмати.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки давлат халқлари ўртасидаги илм-фан, адабиёт, маданият ва санъат соҳасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат. 

Илм-фан, адабиёт, санъат ва маданият вакилларининг Тожикистонга дўстона сафар дебочаси Сўғд вилоятининг тарихий музейига ташрифдан бошланди. Ўзбекистонлик вакиллар тожик халқининг аллома аждодларидан бири Камол Хужандий музейида бўлишди.

Хўжандий ёшлик чоғларида Самарқанд ва Тошкентда ўқиб, аждодларимиз илм зиёсидан баҳраманд бўлган эди. 14 минг байтдан иборат девони, 10 минг байтли қўлёзмаларидан намуналар бизнинг музейларимиз, кутубхоналаримизда ҳам сақланмоқда. Ушбу музей билан ҳамкорлик шартномалари тузилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+5° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92