my5

"Қамчиқ" довонида "иномарка" ёниб кетди

ЖАМИЯТ 27.09.2020, 00:10
555
"Қамчиқ" довонида "иномарка" ёниб кетди

26 сентябрь куни соат тахминан 16:00ларда Тошкент-Ўш автойўлининг 277 километрида "Mercedes - Benz Sprinter" русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, автомобиль ҳайдовчиси Тошкент шаҳрига ҳаракатланиб келаётиб, салонда ёнғин ҳидини сеза бошлаган, кўп ўтмай машина ёнган. Ҳайдовчи машинадан тушишга улгурган, шундан сўнг ёнғин катталашган. 

Воқеа жойига Наманган вилояти Поп тумани ФВВ бўлими экипажи ва "Қамчиқ" ёнғин-қутқарув бошқармасининг махсус ўт ўчирувчилари етиб келган ва оловни бартараф этган.

Аниқланишича, ёнғинга автомобилнинг мотор қисмидаги қисқа туташув сабаб бўлган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92