my5

Мўйноқда суратга олинган "Денгизни кутиб" фильми жаҳон кинофестивалларида ғолиб бўлди

МАДАНИЯТ 27.09.2020, 14:20
427
Мўйноқда суратга олинган "Денгизни кутиб" фильми жаҳон кинофестивалларида ғолиб бўлди

Нью-Йорклик кинорежиссёр Жорж Ицхакнинг Мўйноқ шаҳрида суратга олинган "Денгизни кутиб" қисқа метражли ҳужжатли фильми “Moscow Shorts International Film Festival” ҳамда “Long Story Shorts International Film Festival” фестивалларида "Энг яхши ҳужжатли фильм" ва "Энг яхши операторлик иши" номинацияларида ғолиб бўлди.

"Денгизни кутиб" фильмида мамлакатнинг электрон ҳамда халқ мусиқаси Орол денгизининг аянчли тақдири билан уйғунлаштирилган.

Ҳужжатли фильм жаҳоннинг 8 та  кинофестивалида қатнашиб, "Энг яхши ҳужжатли фильм" ва "Энг яхши операторлик иши" номинациялари бўйича ғолибликка муносиб кўрилди.  

Келгусида режиссёр ушбу фильмни киноижодкорларнинг кенг жамоатчилиги бўлган Буюк Британия ва Германияда намойиш этишни ва Марказий Осиёга эшикларни очишни режалаштирмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+5° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92