my5

Тошкентда электрошок ва пичоқ кўтарган репперлар ўртасида оммавий жанжал бўлди. Текширув бошланган (видео)

ЖИНОЯТ 28.09.2020, 13:30
1679
Тошкентда электрошок ва пичоқ кўтарган репперлар ўртасида оммавий жанжал бўлди. Текширув бошланган (видео)

Интернет тармоқларида “Тошкентда репперлар ўртасида ишкал” деб номланган видео тарқалмоқда. Видео: 

Мазкур видеотасвирни ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди: ҳолат 26.09.2020 йилда соат 15.30 ларда Юнусобод туманидаги “Зарафшон” савдо-кўнгилочар маркази ёнида содир бўлган. Яқин ўртада хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари жанжални кўриб, зудлик билан ҳодиса жойига етиб борган, бироқ жанжал иштирокчилари ички ишлар органлари ходимларини кўриб қочиб кетишган.  

Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, жанжал иштирокчиларининг шахсига аниқлик киритилмоқда.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти томонидан назоратга олинган бўлиб, текширув якуни бўйича қўшимча маълумот берилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+8° дымка
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92