АсосийIqtisodiyot

Ўзбекистонда бензин импорти 87 млн. литрга ошган

'Ўзбекистонда бензин импорти 87 млн. литрга ошган'ning rasmi

 Жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хориждан импорт қилинган автомобил бензини ҳажми 90,1 млн. литрни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 87 млн. литрга ошган.

 Давлат статистика  қўмитаси ахборот хизмати  маълумотларига кўра, ўтган саккиз ой мобайнида импорт қилинган бензиннинг энг кўп ҳажми Қозоғистон (47,7 млн. л.), Россия (36,5 млн. л.), Туркманистон (5,6 млн. л.) ва 232,1 минг литр билан Қирғиз Республикаси ҳиссасига тўғри келган.

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 694,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар