my5

Жиззахда рухсатсиз отасиникига борган ўқитувчи аёл эри томонидан калтакланди. Энди эр жавоб беради

ЖАМИЯТ 29.09.2020, 20:10
1022
Жиззахда рухсатсиз отасиникига борган ўқитувчи аёл эри томонидан калтакланди. Энди эр жавоб беради

Мирзачўл туман тиббиёт бирлашмасига турмуш ўртоғи томонидан калтакланган ўқитувчи аёл мурожаат қилди, дея хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ.

Маълум бўлишича, туманнинг Мирзадала шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1988 йилда туғилган М.Д.нинг жаҳлини аёлининг рухсатсиз ота-онасининг уйига бориши чиқарган. Шундан сўнг эр хотинини урган.

Хабарга кўра, энди эр зўравонлик учун жавоб беришига тўғри  келади.

Мирзачўл тумани ички ишлари бўлими ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+3° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92