my5

Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўра Мирзаев вафот этди

МАДАНИЯТ 30.09.2020, 10:24
381
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўра Мирзаев вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Тўра Мирзаев 2020 йилнинг 29 сентябр куни оламдан ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасихабар бермоқда. 

Маълумот ўрнида:

  • Тўра Мирзаев – 1936 йил 6 мартда Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. У ўзбек филологиясининг атоқли намояндаларидан бири, халқ оғзаки бадиий ижодиётини кенг кўламда тадқиқ этишдан иборат фундаментал илмий мактабга асос солган улкан фан ташкилотчиси, эпосшуносликнинг кўплаб назарий масалаларини жаҳоншумул даражада ҳал қилган йирик фолклоршунос олим эди.
  • Тўра Мирзаевнинг 600 дан ортиқ илмий, услубий, илмий-оммабоп иши эълон қилинган. Улардан 5 таси монография, 5 таси дарслик ва ўқув қўлланма, 45 таси китоб ва фолклор тўпламдир. Олимнинг китоб ва мақолалари Россия, Германия, Туркия, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон каби кўплаб мамлакатларда нашр этилган.

Даракчи жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92