my5

Бугун ўқитувчилар иккита фронтда кураш олиб бормоқда — Президент

ЖАМИЯТ 30.09.2020, 16:08
550
Бугун ўқитувчилар иккита фронтда кураш олиб бормоқда  — Президент

Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Ушбу байрам илк бор давлат раҳбари иштирокида ўтяпти.

 – Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз, – деди Шавкат Мирзиёев тадбирга йиғилган ўқитувчи ва зиёлиларга мурожаатини бошлар экан.

Ҳақиқатан ҳам, инсон тарбиясида, камолотида устозларнинг хизматлари улуғ. Бу йилги пандемия билан боғлиқ қийин шароитда ҳам жонкуяр ўқитувчилар ўз ишини давом эттирмоқда. Аксарият мактабларда янги ўқув йили бошланди. “Онлайн мактаб” лойиҳаси ва масофавий таълим йўлга қўйилди. Таъбир жоиз бўлса, бугун ўқитувчилар иккита фронтда кураш олиб бормоқда. 

Яна бир эътиборли жиҳати, бу йилги табрик ҳам аввалгилардан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда.

 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79