my5

Бугун «Пахтакор» ярим финал йўлланмаси учун майдонга чиқади

СПОРТ 30.09.2020, 16:57
503
Бугун «Пахтакор» ярим финал йўлланмаси учун майдонга чиқади

Бугун Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси Осиё чемпионлар лигасида ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради.

Шерлар чорак финалда Осиёда ўз ўрнига эга бўлган, рақиблари ўйлаб муомала қиладиган «Персаполис»га қарши тўп суришади. Теҳронликлар 13 марта Эрон чемпионати, 6 бор Эрон Кубоги ҳамда 3 бор Эрон Суперкубогини қўлга киритган. Якунига етган мавсумда чемпионликка эришган жамоа ҳисобланади.

«Пахтакор» «Персаполис» билан ОЧЛда 3 марта тўқнаш келган, 2 ғалаба ва бир дурангни қайд этган. Аллбата бу босқичга кучсиз жамоалар етиб келмаган «Пахтакор» ҳам ўз ўрнига эга бўлган жамоа ҳисобланади.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозим жамоамиз ярим финал йўлланмасини қўлга киритадиган бўлса, Саудия Арабистони клубларидан бирига тўқнаш келади. Булар «Ал-Аҳли» ёки «Ан-Наср» бўлиши мумкин. Албатта кетма-кет ўйин ўтказиш футболчиларда жисмоний жиҳатдан толиқишга олиб келади, аммо ғалаба нашидасини сурган ҳар бир жамоа чарчоқларни унутиши табиий.

Бугун соат 22:45да старт оладиган «Персаполис» – «Пахтакор» баҳсида севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84