Бугун АОКА мажлислар залида "Кўп квартирали уй-жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш масалалари"га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда иштирок этган “Тошиссиққувати” ДУК бош муҳандиси Азиз КАРИМБЕКОВ қуйидаги муҳим мавзулар бўйича маълумотлар берди:
КАРАНТИН ДАВРИДА ТЎЛАНМАГАН ҚАРЗДОРЛИКЛАР УЧУН ПЕНЯ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
Бу йилги пандемия шароитини ҳисобга олиб, кўп қаватли уйлардаги аҳоли тўланмаган қарздорликлар учун иссиқлик таъминотидан узиб қўйилмади. Шунингдек, кечиктирилган қарздорликлар учун ҳам пеня ҳисобланмади.
ИСИТИШ МАВСУМИ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ?
Биз куз-қиш мавсумига тайёрмиз. Ҳозирда Ўзгидрометцентр билан об-ҳаво масалалари бўйича ҳамкорлик йўлга қўйганмиз. Улар бизга тақдим қилган маълумотлар асосида агар ҳарорат кечаси 8-10, кундузи 22-24 даражадан тушганлиги аниқланса, биз 10 октябрга қадар иситиш тизимларини ишга туширишга тайёрмиз.
ИССИҚЛИК УЧУН ТЎЛОВ КУНБАЙ БЎЛАДИ
Шу пайтгача иссиқлик таъминоти 140 кун этиб белгиланган бўлиб, тўлов бир йилга бўлиб юборилар эди. Энди аҳоли фақатгина ишлатилган иссиқлик таъминоти учун кунбай тўлов қилади. Яъни, агар баҳор-ёз мавсумида кунлар эртароқ исишни бошласа, иссиқлик таъминотидан узилган кунгача тўловларни амалга оширишади. Мавсум кечикса, аксинча. Тўлов миқдорлари ҳозирча аниқ эмас. Тез орада бу миқдор ишлаб чиқилади.
Мавзуга оид:
Мутасаддилар ваъдаси: Бу йилдан кўмир сифати яхшиланади, нархлар эса ўтган йилгидагидек қолади






