my5

TikTok'да юқори тезликда машина бошқарганини реклама қилган Олмалиқ ҳокимининг ўғлига чора кўрилди (видео)

ЖАМИЯТ 01.10.2020, 11:28
717
TikTok'да юқори тезликда машина бошқарганини реклама қилган Олмалиқ ҳокимининг ўғлига чора кўрилди (видео)

Куни кеча ижтимоий тармоқларда юқори тезликда машина бошқариб кетаётган ҳайдовчи видеоси тарқалди.

Муҳокамаларга сабаб бўлган видео ҳақида ижтимоий тармоқларда турли гаплар тарқалганди. Айримлар ҳайдовчини  Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон  Раҳимовнинг ўғли Дилшод Исмоилов эканига таҳмин қилишди. 

Кўп ўтмай эса ИИББ аслида жуда катта тезликда шаҳар кезган ҳайдовчи ким эканлигига аниқлик киритиб муносабат билдирди. 

Маълум қиламизки, “Tracker” русумли автомобиль ҳайдовчиси (давлат рақами 01 К 550 ХА) – 20 ёшли Исмоилов Дилшод Усмон ўғли Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида аварияви ҳолатни юзага келтиргани сабабли (видеога туширилган ҳолат) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-5 моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жаримага тортилди. Унинг автомобили жарима майдончасига жойланди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг маълумотларига кўра, мазкур ҳайдовчи 2019 йилда 8 та ҳуқуқбузарлик содир этганлиги қайд этилган (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юбориши”), 2020 йилда ҳам у томондан содир этилган ҳуқуқбузарликлар сони 8 тани ташкил этмоқда (худди ўша модда бўйича, шулардан тўрттасининг жаримаси тўланган).

 "Ҳурматли ҳайдовчилар! Йўл ҳаракати қоидалари сизнинг ҳаётингиз ва соғлиғингизни асраш ниятида жорий этилган. Қоидалар менсимасдан, қоидабузарликларингизни ижтимоий тармоқларда намойиш этишингиз билан ёшларга ёмон ўрнак бўлмоқдасиз – бу эса жиддий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин. Ўз соғлиғингизни асранг. Йўл – ўйингоҳ эмас" дея эслатма берди ИИББ.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+1° туман
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79