Тошкент шаҳар ИИББ пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан пул маблағини тушириб қўйган фуқарони топишда ёрдам сўрамоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 1 октябр куни Чилонзор тумани Ички ишлар бошқармаси ходими, патруль ва қўриқлаш хизмати 1-батальон қўмондони, капитан Ф. Назаров (чапдаги расмда) Абу-Сахий бозори ҳудудидан номаълум шахсга тегишли Америка валютасида йўқолган пулни топган.
Видеокузатув камераларини текшириш натижалари шуни кўрсатдики, маблағ бугун соат 14:20 да номаълум эркак томонидан тушириб қолдирилган, кимлиги ҳали аниқланмаган (у ўнгдаги расмда).
"Умид қиламизки, сиз ушбу одамни танийсиз ва 78-150-12-63 рақамига ходимлар билан боғланишини хабар қилинг", - дейилади ИИББ хабарида.






