my5

Шаҳрисабздаги бўш турган меҳмонхона турк компаниясига 5,83 млрд.сўмга сотилди

ИҚТИСОДИЁТ 05.10.2020, 18:55
481
Шаҳрисабздаги бўш турган меҳмонхона турк компаниясига 5,83 млрд.сўмга сотилди

Турк компанияси Шаҳрисабз шаҳридаги бўш турган меҳмонхонани 5,83 млрд.сўмга сотиб олди, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Матубот хизмати.

Маълум қилинишича, пандемия мамлакатимизга кириб келишидан аввалроқ, 5 март куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев "Bengi Temizlik servis ve egitim hizmetleri" турк компанияси вакиллари билан инвестициявий ҳамкорликни амалга ошириш бўйича учрашган.  

Вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Шагазатовнинг маълум қилишича, хорижий корхона директори Бенги Ибраҳим билан Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган қурилишининг бир қисми тугалланган савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш ва икки қаватли меҳмонхонага мўлжалланган бино иншоотини сотиб олиш бўйича маҳаллий инвестор "Халқ банки" билан икки томонлама шартнома имзолади.

Харидор қисқа муддатда ушбу бино иншоотни замонавий меҳмонхонага айлантиришини режалаштирмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92