my5
Sevimli

8 ой давомида Ўзбекистон 14 давлатларга қиймати 11,6 млн. АҚШ долларига тенг шиша идиш ва буюмларни экспорт қилди

ЖАМИЯТ 06.10.2020, 10:54
8 ой давомида Ўзбекистон 14 давлатларга қиймати 11,6 млн. АҚШ долларига тенг  шиша идиш ва буюмларни экспорт қилди

 2020 йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон 14 та хорижий давлатларга қиймати 11,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган шиша идиш ва буюмларни экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,4 млн. АҚШ долларига ёки 3,6 бараварга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 8 ой мобайнида Ўзбекистон шиша идиш ва буюмларни энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон –  7,4 млн.

Туркманистон – 1,9 млн.    

Тожикистон – 976,5 минг  

Қирғиз – 589,7 минг  

Грузия – 435,4 минг  

Россия – 204,1 минг АҚШ доллари

️Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 8 ойида Ўзбекистон Қозоғистонга қиймати 7,4 млн. (ўтган йилнинг мос даврида 685,7 минг) АҚШ долларига тенг бўлган шиша идиш ва буюмларни экспорт қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° ясно
Валюта курси
10507.46
USD 10.47
12586.89
EUR 35.64
136.97
RUB -1.62