АсосийJamiyat

Тезкор: Гулистонда коронавирус беморлари даволанаётган мажмуада портлаш содир бўлди: расмийлар фуқаролар жароҳатланганини айтмоқда (видео)

'Тезкор: Гулистонда коронавирус беморлари даволанаётган мажмуада портлаш содир бўлди: расмийлар фуқаролар жароҳатланганини айтмоқда (видео)'ning rasmi

Айни соатлар оралиғида Гулистон шаҳрида жойлашган "Алпомиш" спорт мажмуасида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда видеолар ижтимоий тармоқда тарқалди.

 

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида юзага келган вазият юзасидан бирламчи расмий маълумот берди.

 

Маълум бўлишича, бугун 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида кислород баллони ёрилиши содир бўлди.  

Ҳосил бўлган кинетик зарба тўлқинидан бино ойналари парчаланиб,  фуқароларга тан жароҳати етган. Таъкидлаш жоизки, зудлик билан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа тегишли хизматларнинг ходимлари воқеа жойига етиб бориб, фуқароларни хавфсиз ҳудудга кўчирдилар. Мазкур ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаролар аниқланмаган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар