Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов 56 ёшида коронавирусдан сўнг вафот этди. У 2017 йилдан буён Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шунингдек, Олтинкўл тумани ҳокими вафот этгани хабар қилинди.
Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев пневмония касаллиги асоратлари ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилигидан оламдан ўтган.
Назиржон Ўринбоев 1966 йилда Олтинкўл туманида туғилган. У 2018 йилнинг 20 октябрида Олтинкўл туманига ҳоким этиб тайинланган эди.
Марҳумларинг яқинларига сабр тилаб, ҳамдардлик билдирамиз.






