my5

Тошкентда эр хотинига фарзандининг ахлатини едирди (видео+18)

ЖАМИЯТ 08.10.2020, 19:02
5664
Тошкентда эр хотинига фарзандининг ахлатини едирди (видео+18)

Бугун телеграм ижтимоий тармоқнинг кўплаб каналларида Мирзо-Улуғбек тумани, "Оққўрғон" маҳалласида эр хотинини масхара қилгани, унга тан жароҳати етказганлиги ва ахлатни истеъмол қилишга мажбур қилганлиги тўғрисида маълумотлар эълон қилинди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тезкор хабар тақдим этди.

Маълум бўлишича, ушбу видео 1 октябрдан 2 октябрга ўтар кечаси суратга олинган. Шу кечанинг ўзида 102 га аёл эри 46 ёшли Рустам И. томонидан калтаклангани ва унга нисбатан зўравонлик қилинганлиги тўғрисида хабар келиб тушди. Aёлга етказилган жароҳатларнинг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Ушбу факт асосида Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси 1-қисми ("Қийнаш") бўйича жиноят иши қўзғатилди. Рустам И. ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.
7 октябрь куни жабрланувчига ҳимоя ордери топширилди. Ҳозирда аёл ва унинг вояга етмаган болалари Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига вақтинча жойлаштирилди, дейилади хабарда. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92