Опумбаев Орозбек Найманович Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати, деб ёзди kg.akipress.
Маълум қилинишича, тегишли фармон Конституциянинг 64-моддаси 4-қисмининг 2-бандига мувофиқ Президент Сооронбай Жеэнбеков томонидан имзоланди.
ШунингдеК, Қирғизистон Президенти Сооронбой Жээнбеков Бишкекда назорат пунктларини ташкил қилиш, тўқнашувларни бостириш, тартибни сақлаш ва тинч аҳолини ҳимоя қилиш мақсадида шаҳарга ҳарбийларни киритишга буйруқ берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек, давлат раҳбари мамлакат пойтахтида фавқулодда ҳолат эълон қилди. Фавқулодда ҳолат тартиби бугун маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан бошланади ва 21 октябрь 8:00 гача амал қилади. Изоҳланишича, бу ҳам фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, улар хавфсизлигини таъминлаш ва ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлаштириш мақсадида жорий этиляпти.
Мазкур даврда Бишкекда комендантлик соати ва кириш-чиқиш бўйича махсус режим амал қилади. Спорт тадбирлари, намойишлар ва митинглар ўтказиш, шунингдек, айрим фуқароларнинг яшаш жойини тарк этиши тақиқланади.






