АсосийDunyo

Тожикистонда президент сайловлари якунланди. Дастлабки натижалар 12 октябрда эълон қилинади

'Тожикистонда президент сайловлари якунланди. Дастлабки натижалар 12 октябрда эълон қилинади'ning rasmi

 Тожикистондаги президент сайловлари ўз ниҳоясига етди. Барча сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 20.00да ёпилди. Сайловлардаги овоз берувчилар иштироки жами 50 фоиздан ошганлиги сабабли сайлов "якунланган" деб топилди.

Айни вақтда овозларни ҳисоблаш бошланган. Бу ҳақда халқаро TASS.ru  хабар бермоқда.

Сайловларда камида 50 фоиз овоз тўплаган номзод ғалаба қозонган деб топилади. Бунда сайловлардаги сайловчилар иштироки жами сайловчиларнинг 50 фоизидан кам бўлмаслиги белгилаб қўйилган.

Президент лавозими учун мамлакатда 5 номзод кураш олиб борди: амалдаги президент Имомали Раҳмон, коммунистлар партиясидан Мирож Абдуллоев, Социалистик партиядан Абдуҳалим Ғаффорзода, аграрийлардан Рустам Латифзода ва Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода.   

Маълум бўлишича, сайловларнинг дастлабки натижалари 12 октябрда, якуний натижалари эса 10 кун ичида эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар