АсосийIqtisodiyot

Сардор Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилар кенгаши раисининг ўринбосари бўлди

'Сардор Умурзоқов Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқарувчилар кенгаши раисининг ўринбосари бўлди'ning rasmi

ЕТТБ тарихида биринчи марта бошқарувчилар кенгаши раисига ўзбекистонлик вакил ўринбосар этиб тайинланди. Бу лавозимга банкнинг Ўзбекистондан бошқарувчиси, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов сайланди.  Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, 7-8 октябрь кунлари видеоконференция шаклида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши ўтказилган. Кун тартибидаги асосий масала ЕТТБ президентининг сайлови бўлган. 

Овоз бериш натижаларига кўра Франция Иқтисодиёт, молия ва тикланиш вазирлиги Ғазначилигининг бош директори Одиль Рено-Бассо 2021-2024 йиллар даври учун ЕТТБнинг янги президенти этиб сайланган.

Шунингдек, ЕТТБ тарихида биринчи марта Банкнинг олий бошқарув органи - бошқарувчилар кенгаши раисининг ўринбосари этиб банкнинг Ўзбекистондан бошқарувчиси, Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков сайланган.

Йиғилиш доирасида глобал ва минтақавий иқтисодиётнинг жорий тенденциялари, COVID-19нинг ЕТТБга аъзо мамлакатлар иқтисодиётига таъсири, пандемия билан боғлиқ муаммоларни енгиб ўтишда қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият, шунингдек, 2021-2025 йилларга мўлжалланган ЕТТБ капитал қўйилмалари бўйича Стратегияси муҳокама қилинган.

Шунингдек, Банкнинг келгусидаги истиқболларини белгилаб берувчи бир қатор қарорлар, шу жумладан, Ироқнинг ЕТТБ акциядорлари сафига қўшилиш бўйича буюртманомасини қабул қилиш тўғрисидаги резолюция қабул қилинганлиги айтилмоқда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки 1991 йил 28 мартда ташкил этилган. Штаб-квартираси Лондон шаҳрида жойлашган. Ўзбекистон 1992 йил 30 апрелдан бери ЕТТБ аъзосидир. Ҳозирги вақтда уй-жой коммунал хизматлари, энергетика, йўл ҳўжалиги, ирригация ва экология соҳасида умумий қиймати 1,0 млрд доллардан ортиқ бўлган бир қатор лойиҳалар банк билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар