my5

Бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

ИҚТИСОДИЁТ 12.10.2020, 15:24
518
Бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори (640-сон, 09.10.2020 й.) билан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 Низомга мувофиқ, Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг асосий мақсади иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳаларда ҳамда аҳоли хонадонларида энергия самарадорлиги лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни жалб қилиш ва молиялаштириш ҳисобланади.  

Жамғарма маблағларидан, жумладан, бинолар ва кўп квартирали уйларнинг энергия самарадорлигини ошириш, иссиқлик ҳимоясини яхшилаш бўйича лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлашни молиялаштириш, шунингдек энергия аудитини ўтказиш учун фойдаланилади.

 Жамғарма Дирекциясининг ижрочи директори Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлигининг буйруғи билан лавозимга тайинланади.

Низомга кўра, лойиҳа ташаббускори Жамғармадан молиявий маблағ жалб этиш учун онлайн Дирекцияга (энергосервис сайтига) буюртма тўлдириш орқали мурожаат қилади.

 Буюртма эксперт гуруҳи томонидан 5 иш кунида кўриб чиқилади.  

 Эксперт гуруҳи томонидан молиявий маблағ ажратиш тўғрисида хулоса берилган лойиҳалар бўйича Дирекция томонидан бир ҳафта муддатда таклиф тайёрланиб, кузатув кенгашига қарор қабул қилиш учун киритилади.  

Дирекция Кузатув кенгаши томонидан маблағ ажратиш тўғрисида қарор қабул қилган кундан кейин бир кун муддатда энергосервис сайти орқали онлайн тарзда қарз олувчига маълумот беради.  

Жамғармадан маблағ ажратилиши Жамғарма ва қарз олувчи ўртасида шартнома билан расмийлаштирилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92