АсосийJinoyat

Сирдарёда "газ пули"ни сўраб келган “Тумангаз” ходими 29 ёшли йигит томонидан 19 марта пичоқлаб ўлдирилди

'Сирдарёда "газ пули"ни сўраб келган “Тумангаз” ходими 29 ёшли йигит томонидан 19 марта пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида “Тумангаз” идораси ходими бўлган 50 ёшли ходим даҳшатли қотиллик қурбони бўлди. Бу ҳақда “Jahon.uz” манбаларига асосланиб ёзмоқда.  

Хабарга кўра воқеа 2020 йилнинг 9 октябрь куни тахминан соат 11:00да рўй берган. “Тумангаз” идорасининг ҳисоблагичларни назорат қилувчи ходими Қ.Ш.ўз раҳбари томонидан тўловларни йиғиш учун хонадонларга юборилган.

Ҳеч ким яшамайдиган Сирдарё тумани "Дўстлик" МФЙда жойлашган хонадонидаги табиий газ учун тўлов қилиши керак бўлган 29 ёшли фуқаро Ф. К. ва “Тумангаз” идораси ходими ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққани айтилмоқда.

Ўзаро жанжал натижасида эса хонадон эгаси “Тумангаз” идораси ходими Қ.Ш.ни юрагига уч марта пичоқ билан уриб тан жароҳат етказганига қарамай, яна 16 марта унинг танасининг турли жойларини пичоқлаб ташлаган.

Орадан деярли 8-9 соат ўтгандан кейин эса Туман ИИБга бориб унга “Тумангаз” идораси ходими пичоқ билан ташлангани ва унга тан жароҳат етказгани, негадир у ўлиб қолгани борасида хабар берган.

У томонидан ўз-ўзидан ўлиб қолгани айтилган “Тумангаз” идораси ходими Қ.Ш.(Навоий вилояти Нурота туманида 1970 йилда туғилган, 4 нафар фарзанди бор) эса, аслида 19 марта пичоқлаб ўлдирилган.

Ҳолат юзасидан Сирдарё туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси тартибида жиноят иши очилган бўлиб, ҳозирда қотилликда айбланган фуқаро Ф.К (1994 йилда Сирдарё туманида туғилган, “Дўстлик” МФЙ Бодомзор кўчасида истиқомат қилади, уйланмаган) номаълум сабабларга кўра, шифохонада даволанмоқда.

Эҳтиёт чораси сифатида у қамоққа олингани бўйича расмий маълумотлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар