my5

Зангиотада "свет" ўчиб, шифохонада кислородсиз қолган 300 бемор вафот этгани қанчалик ҳақиқат? ССВ ойдинлик киритди

ЖАМИЯТ 12.10.2020, 21:25
4601
Зангиотада "свет" ўчиб, шифохонада кислородсиз қолган 300 бемор вафот этгани қанчалик ҳақиқат? ССВ ойдинлик киритди

Ижтимоий тармоқда навбатдаги миш-миш тарқалди. 

Келтирилишича, Зангиота туманида жойлашган коронавирус билан касалланганларни даволовчи шифохонада электр энергияси таъминотида узилиш юзага келган. 

"Ковид ценртда аҳвол ёмонлашибди. Кислород уланганларнинг кўпи бандалик қипти. 300 дан ортиқ дейишди", - дейилади тарқатилган хабарда. 

"darakchi.uz" хабарга аниқлик киритиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев билан боғланди. 

"Бу хабар киши ақлига сиғмайди, наҳотки шундай замонавий коронавирус касаллигига ихтисослашган жойда "свет" ўчиши мумкин!? Бирорта ҳам ўлим бўлмаган", - дея миш-мишларга жавоб қайтарди ССВ Матбуот котиби. 

Шарҳлар

Ssrdor 12.10.2020, 21:29
Õsha svet õchganda mening xam onam olamdan õtdilar
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+21° пасмурно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84