2020 йил 9 ойида ҳудудлар бўйича энг кўп Сурхондарё вилоятида 3536 та янги оилавий корхона ташкил этилган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 октабрь ҳолатига республика бўйича янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг сони 14 156 тани ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 860 тага кўпайган. Ўсиш суръати 52,3 фоизга ошган.
Энг кўп янги ташкил этилган оилавий корхоналар бўйича ҳудудлар:
- Сурхондарё вилояти – 3536 та
- Самарқанд вилояти – 2044 та
- Андижон вилояти – 1293 та
- Хоразм вилояти – 1113 та
- Фарғона вилояти – 986 та
Янги ташкил этилган оилавий корхоналарнинг соҳалар бўйича сони:
- Саноат – 4648 та
- Савдо – 4213 та
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги – 3009 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 1365 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар – 96 та