my5

Ўзбекистонликлар учун 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда

ЖАМИЯТ 14.10.2020, 08:35
1511
Ўзбекистонликлар учун 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда

“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. 

Унга кўра:

  1. 2021 йилда  қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда:

2 сентябрь-пайшанба;

3 сентябрь- жума.

2. 2021 йилда дам олиш куни 27 март-шанба 22-март-душанба кунига кўчирилади.

3. Шунингдек:

- 2021 йил 2 январь- шанба, 4 сентябрь - шанба ва 22 март- душанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади;

- бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини икки иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади;

- ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш куни қўшилади;

- ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак;

- бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш куни меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92