my5

Икки яшар ўғлини Термизга келтириб сотган ота ушланди

ЖИНОЯТ 14.10.2020, 09:53
699
Икки яшар ўғлини Термизга келтириб сотган ота ушланди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яшайдиган Зулайҳо Шодиева (исм-шарифлар ўзгартирилди) вилоят ички ишлар бошқармасига мурожаат этиб, Денов туманида яшовчи 28 ёшдаги Пўлат Чориев икки ёшдаги фарзандини 50 миллион сўмга сотмоқчи эканини маълум қилган. Бу ҳақда УзА ёзмоқда. 

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни вилоят ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув бўлими ходимлари ўтказган тадбир чоғида Термиз шаҳридаги “Малика” ресторанида П.Чориев вояга етмаган фарзандини З.Шодиевага 2 минг 500 доллар ва 24 миллион 250 минг сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Айни пайтда П.Чориевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10427.38
USD 12.52
12473.23
EUR 128.5
137.48
RUB 0.79