Тошкент шаҳри "Чорсу" буюм бозорида ўғирлик содир этганликда гумон қилинган 19 ёшли қиз қўлга олинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.
7 октябрь куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 53 ёшли Феруза И. исмли фуқаро мурожаат қилиб, шу куни тахминан соат 15.30 да “Чорсу” буюм бозоридаги дўконлардан бирида бўлганлигини маълум қилди. Мол танлаш вақтида Феруза И. сумкасини раста устига қўйганда, номаълум қиз унинг паспортини, пластик карточкасини, 1.300.000 сўм ва 10 АҚШ доллар пулларини ўғирлаб кетган.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169 моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Кўрилган чоралар давомида ўғриликда гумонланувчи қиз – 19 ёшли қашқадарёлик Хотира Д. исмли қиз қўлга олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.