my5

Наманганда ҳокимни номини сотиб ер олиб беришни ваъда қилиб алдаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 15.10.2020, 10:57
272
Наманганда ҳокимни номини сотиб ер олиб беришни ваъда қилиб алдаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар беришича, 2019 йилнинг декабрь ойларида 48 ёшли А.Х., ва 23 ёшли Б.Б., лар олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, Наманган шаҳар, Ғалча МФЙда яшовчи С.А.,нинг ишончига кириб, унга “Наманган туман ҳокими билан гаплашиб, тикувчилик цехи қуриш учун Наманган туманида жойлашган “IDEAL” тикувчилик корхонаси ёнидаги дала майдонидан ер майдони ажратиб берамиз, ҳар бир сотих ер учун 700 АҚШ долларидан берасиз” - деб алдаб, С.А.,нинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан жуда кўп миқдоридаги, яъни 322.714.400 сўм ҳисобидаги жами 34 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, С.А.,га ер майдони олиб бермай, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пул маблағларини шахсий манфаатлари учун сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат бўйича 02.10.2020 йилда Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Х., ва Б.Б.,ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92